UNESCO Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси саводли эканини маълум қилди

Жамият 10168
image
-

Жорий йилда Ўзбекистонда саводхонлик даражаси 99,99 фоизга етди. Бу ҳақда UNESCO маълум қилди.  

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат ҳукумати мактабгача таълим муассасалари сонини тўрт баробар кўпайтиришга эришди. Аҳоли сонининг тез ўсишига қарамай, мактабгача таълим ва парвариш билан қамраб олиниш даражаси 2017 йилдаги 24 фоиздан 2021 йилда 62 фоизга етди.

UNESCO тавсиясига биноан, Ўзбекистон ҳукумати сўнгги уч йилда олий таълим муассасалари сонини икки баробар ошириш ва 2021 йилга келиб олий таълимга қамраб олиш кўрсаткичини 28 фоизгача етказиш бўйича амалий чоралар кўрди. Бу рақамни 2030 йилгача 60 фоизгача ошириш режалаштирилган. 

Мамлакатда мактабларнинг янги модели — истиқболли жаҳон тажрибасидан олинган STEAM ўқув дастурига эга президентлик, ижодий ва ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилган.

Ташкилот 2020 йилда COVID-19 пандемиясининг мактаб тизимига салбий таъсирига қарамай, математикадан 56 та, кимё ва биологиядан 28 та, информатика, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича 14 та шундай мактаблар ташкил этилганига эътибор қаратган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 351
Рейтинг: 3
t
×