“Унабомбер” лақабли террорчи 81 ёшида АҚШ қамоқхонасида вафот этди

Олам

image

1978-1995-йилларда почта орқали қўлбола бомба жўнатган ва “Унабомбер” номи билан машҳур бўлган америкалик жиноятчи Теодор Казински Шимолий Каролинадаги қамоқхонада 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Американинг ABC телекомпанияси АҚШ Адлия вазирлиги қошидаги қамоқхоналар бюроси вакилига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Казински тунда ўз камерасида ўлик ҳолда топилган. Америкалик терроризм учун умрбод қамоқ жазосини ўтаётган эди. 2021 йилгача у Колорадо штатидаги қаттиқ режимли қамоқхонада сақланарди. Соғлиғи ёмонлашгани сабабли у Шимолий Каролинадаги федерал тиббий муассасага ўтказилган.

Гарвард университети дипломига эга математик бўлган Казински 17 йил давомида АҚШда энг кўп қидирилаётган жиноятчи бўлган. У ўқитувчилик фаолиятини ташлаб, ўзини технологик тараққиётга қарши курашга бағишлаб, Монтана штатида ёлғиз яшаган. У университетлар, корпорациялар, авиакомпанияларга қўлбола портловчи қурилмалар солинган почта жўнатмаларини юборган. Ушбу террорчилик ҳаракати оқибатида 3 киши ҳалок бўлиб, 23 киши оғир тан жароҳати олган.

Деярли 20 йил давомида АҚШ Федерал қидирув бюроси ва мамлакатнинг бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари "Унабомбер" лақабли жиноятчининг изига туша олмаган. У 1996 йилда ҳибсга олинган. Фақат укаси туфайли Казинский адолат қўлига тушган. Шундай қилиб ФҚБ Казинскийнинг кабинасини тинтув қилиб, уни жиноятларда айблаш учун етарли далиллар топган.

1998 йилдаги судда Казински ўлим жазосини бекор қилиш эвазига ўз айбини тан олган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Унабомбер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг