Умурзоқов Афғонистонга борди ва 21 йилдан бери “қора рўйхат”даги шахс билан учрашди
Жамият
−
23 Февраль 2022
19330Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов Қобулда Афғонистон Муваққат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд билан Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашувда “Термиз - Мозори-Шариф - Қобул – Пешовар” транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳаси, шунингдек, “Сурхон - Пули-Хумри” электр узатиш линиясини ўтказиш лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги навбатдаги тадбирларга алоҳида эътибор қаратилган.
“Афғонистон томони ушбу йўналишда ҳамкорликни давом эттиришга ва лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрлигини билдирди”, дейилган Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги хабарида.
Шунингдек, Мозори Шариф шаҳридаги халқаро аэропорт фаолиятини тиклаш доирасида амалга оширилган ишлар учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирилган.
Учрашув якунида томонлар ўзбек-афғон ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишни жадаллаштириш мақсадида мулоқотни ривожлантиришга келишиб олган.
Маълумот учун, Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд 2001 йилда БМТнинг санкциялар рўйхатига киритилган ва ҳамон чиқарилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь