“Умр тезликдан муҳимдир” шиори ёзилган автобус пиёданинг умрига зомин бўлди

3-саҳифа

image

Бугун, 18 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида автобус содир қилган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 07:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Нарпай йўли кўчасида автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан, ўнг томондан чап томонга ҳаракатланиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир этган. Пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг