Умидсиз ота Мессидан ўғлини ҲАМАСдан қутқаришни сўради
Спорт
−
17 Октябрь 2023
12708Исроилда яшовчи Аргентина фуқароси Алекс Шерман ҲАМАС томонидан ўғирлаб кетилган ўғлини топишда ёрдам сўраб, ўз мамлакати терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби сардори Лионель Мессига мурожаат қилди. Унинг мурожаати Испаниянинг таниқли “Marca” нашрида эълон қилинди.
“Менинг ўғлим, Аргентина фуқароси бўлган исроиллик аскар, ҲАМАС террорчилик гуруҳи томонидан Ғазода ўғирлаб кетилган. Биламан, сиздан минглаб инсонлар ёрдам сўрайди. Бу видео қандайдир натижа берадими йўқми, буни билмайман, лекин мен ота сифатида ўғлимни қайтариб олиш учун қўлимдан келганини қиляпман. Сизнинг бир нечта сўзларингиз мўъжизага сабаб бўлиши мумкин. Рон учун, ўғлим ва ҲАМАС томонидан ўғирлаб кетилган аргентиналиклар учун ёрдам беринг. Мен қўлимдан келганини қиламан. Умид қиламанки, бу сўзларим сизгача етиб боради. Биз сизни яхши кўрамиз”, дейди Шерман.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Фаластин-Исроил можароси яна авж олди. Оқибатда Исроилдаги барча спорт тадбирлари тўхтатилди. Мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь