“Ўлсам жанозамни булбул ўқисин” шеъри муаллифи вафот этди
Маданият-санъат
−
15 Сентябрь
105804Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова бугун, 15 сентябрь куни 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Маълумот учун, Бибисора Туробова 1952 йилнинг 1 сентябрь куни Самарқанд (ҳозирги Навоий) вилояти Хатирчи туманида туғилган. Ўрта мактабдан кейин Мактабгача таълим техникумида ўқиб, сўнг Самарқанд давлат педагогика институтида таълим олган.
Ўз вақтида Бибисора Туробова Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари, меҳрибонлик уйи директори лавозимларида фаолият юритган.
1990 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган. 10 га яқин шеърий китоблари нашр этилган. Айниқса, “Келинсалом” ва “Мен излаган қувонч” шеърий китоблари катта эътибор топди. Унинг “Ўлсам жанозамни булбул ўқисин” шеъри жуда машҳур.
Марҳума бугун соат 12:20 да Дўрмон ижод уйи 19-дала ҳовлидан чиқарилади. Жаноза намози пешин вақтида Дўрмон масжидида ўқилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида вафот этганди.
LiveБарчаси