Ўлимга олиб келувчи янги касаллик аниқланди

Саломатлик

image

Олимлар ўлимга олиб келувчи янги касалликни аниқлади ва уни VEXAS деб номалади. Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи ўз изланишлари натжасини “The New England Journal of Medicine”да эълон қилди.

Мутахассислар маълумотига кўра, улар аниқлаган патология ирсиятнинг мутациясига сабаб бўлади ва инсон организмида тромблар ххосил қилади. Шу билан бирга 40 фоиз ҳолатда касаллик ўлим билан якунланади.

Таъкидланишича, ушбу касаллик шифокорлар илгари бир-бири билан боғлаб кўрмаган қатор яллиғланиш синдромларини бирлаштиради. Шундай қилиб, VEXAS беморларида ўпка тўқималари яллиғланади.

Олимлар ушбу касалликка чалинганларнинг UBA1 генларида соматик мутацияларни аниқлашган. Бундай синдромга учраган беморларга бирорта даволаш усули таъсир кўрсатмайди.

Айни вақтда шундай касалликка чалинган 50 нафар бемор бор. Бироқ олимларнинг фикрича, беморларнинг ҳақиқий сони анчайин кўп бўлиши мумкин.

Энг асосийси бу касаллик фақат эркакларда учрайди деб ҳисобланяпти. Бунга мутацияларнинг Х-хромосома билан боғланганини айтишмоқда. Қайд этилишича, эркакларда бу хромосомалар битта, аёлларда эса иккита бўлади. Олимларнинг фикрича, аёллардаги иккинчи Х-хромосома аёлларни бу мутациялардан қандайдир тарзда ҳимоялайди.


Мақола муаллифи

Теглар

касаллик VEXAS

Баҳолаганлар

2340

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made