Ўлим ёқасидан қайтдим – Борис Жонсон халққа видеомурожаат қилди

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон коронавирусга чалиниб, интенсив терапия бўлимида ётганлигида ўлимга жуда яқин борганлигини маълум қилди. Шифохонадан чиққан сиёсатчининг видеомурожаати унинг Twitter’даги унинг саҳифасида жойлаштирилган. 

“Бугун мен шифохонани тарк этдим. У ерда бир ҳафтача бўлдим. Шу вақт ичида миллий соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимлар менинг ҳаётимни сақлаб қолишди”, деди Бош вазир.

Жонсон айни кунларда коронавирусга қарши курашаётган Буюк Британиядаги барча тиббиёт ходимларига чуқур миннатдорлик билдирган. Шунингдек, унга ёрдам берган шифокор ва ҳамшираларга номма-ном ташаккуур изҳор этган.

Таъкидланишича, Бош вазир сўнгги бор ўзини касалликка чалингани ҳақида маълум қилган видеомурожаатига нисабатан анча яхши кўринишда. Ҳукумат раҳбари ҳали ишга чиқмаган, унинг вазифасини мамлакат ТИВ раҳбари Доминик Рааб бажармоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Борис Жонсон

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг