Уларга раҳмим келяпти – Бобур Бекмуродов Россия фуқаролигини олганлар ҳақида
Жамият
−
22 Сентябрь 2022
19257Аввалроқ, Россия охирги 10 йилда фуқароликка қабул қилинган марказий осиёликларни ҳам ҳарбий хизматга жалб қилмоқчилиги ҳақида хабар берган эдик. Бу ҳақда Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Кирил Кабанов маълум қилганди.
Ўзбекистонда Ҳукумат жим. Россияда бўлаётган ҳодисалар, айтайлик, Украинада қўлга тушган асли ўзбекистонлик ва рус армияси сафига жалб қилинганлар хусусида ҳам на Ташқи ишлар вазирлиги ва на бошқа расмий идоралар миқ этди.
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси – депутат Бобур Бекмуродов Ўзбекистон фуқаролигидан чиққанларга ачинишини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.
“Тузумга ишониб, фуқароликни олганларга раҳмим келяпти. Улар жанговар ҳаракатларга жалб қилиниши мумкин. Бош тортиб, фуқароликдан воз кечай деса, Ўзбекистон фуқаролигидан ҳам чиқиб бўлган. Минглаб ватандошларимиз”, дейди у.
Кабановга кўра, Россия Федерацияси Президенти томонидан эълон қилинган қисман сафарбарлик доирасида Россия Федерациясининг 10 йилдан кам муддатга Россия фуқаролигига эга бўлган янги фуқаролари – Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари учун бир йил давомида мажбурий ҳарбий хизматни ўташ бўйича таклифлар тайёрланмоқда.
Кабановга кўра, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан кўчиб ўтган фуқароларга тааллуқли.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади, унга кўра 300 минг Россия фуқароси жанговар ҳудудга боради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь