Украинанинг Қримни йўқотиши аниқ эди – сиёсатшунос
Олам
−
11 Март 2021
6341Украинанинг Қримни йўқотиши муқаррар эди. Украиналик сиёсатшунос Алексей Голобуцкий шундай баёнот билан чиқди.
Голобуцкийнинг сўзларига кўра, Украинада аҳолининг турли гуруҳлари мамлакат келажагини турлича кўришади, шу сабабли у ягона давлат сифатида мавжуд бўлолмайди.
"Агар биз 30 йил олдин бўлиниб кетганимизда, ҳамма нормал яшаган бўлар эди. Биз Европанинг, улар эса (Шарқий Украина аҳолиси) Россиянинг бир қисми бўлар эди", деган у.
Шу билан бирга, Голобуцкий Украина Қрим учун ҳеч нарса қилмаганини таъкидлаган.
"Қрим ҳеч қачон Украинаники бўлмаган, чунки Украина Ҳукумати бунинг учун ҳеч нарса қилмаган. Агар Қримда Ғарбий Украина аҳолиси ва Қрим татарлари яшаган бўлганда, яриморолни йўқотишнинг олдини олиш мумкин эди", деган Голобуцкий.
Маълумот ўрнида, Қрим 2014 йилда Украинада бошланган "Майдон" воқеалари вақтида Россия томонидан эгалланган. Ғарб давлатлари РФнинг бу ҳаракатини суверен давлат ҳудудини аннексия қилиш деб баҳолаб, унга қарши санкциялар жорий қилган.
LiveБарчаси