Украинанинг БМТдаги вакили совет аскарларини фашистлар билан тенглаштирди

Олам

image

Украинанинг БМТдаги доимий вакили Сергей Кислица БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида сўзга чиқиб, СССР ва фашистлар Германияси аскарларининг ҳаракатларини бир даражага қўйди.

Украина вакили ғарбдан нацистлар аскарлари ва шарқдан Совет аскарлари Польша (ҳозирги Ғарбий Украина) бўйлаб, сўнгра Болтиқбўйи давлатларига бостириб кирганларида польяклар ва украиналиклар биринчи қурбонлар бўлганлгини айтди.

“Советлар ишғолдан кейин минглаб украиналикларни ўлдирдилар, сўнгра 1941 йилда орқага чекинишларида яна ҳам кўп қирғин қилдилар, фашистлар қўшинлари ривожланиб борган сари шаҳарларда муҳим инфратузилмаларни йўқ қилдилар ва ёқдилар”, дейди дипломат.

Кислицанинг сўзларига кўра, 1944 йилда ҳолат аксинча ўзгарган – Совет Иттифоқи қўшинлари ўқ узган, орқага чекинаётган фашистлар қолган барча нарсаларга ўт қўйган.

Аксарият мамлакатлар Совет Иттифоқининг фашизм устидан ғалабага қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. Хусусан, Исроил вакили фақатгина руслар бу урушда 20 миллиондан ортиқ одам йўқотганини, Исроил халқи рус халқининг фидокорлигини ҳеч қачон унутмаслигини таъкидлади.

Ўз навбатида, Беларусь вакили бугунги кунда тарихни манипуляция қилиш ва бузиш, нацизмни улуғлаш уруши мавжудлигини айтди. Унга кўра, фашистларга қарши курашган қаҳрамонлар хотирасига қарши уруш олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТОнинг стратегик ҳисоботида “тажовузкор Россия” қайтгани эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

СССР Сергей Кислица

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг