Украинанинг 4 вилоятини аннексия қилган Путин Киевни музокарага чақирди
Олам
−
30 Сентябрь 2022
9649Россия Президенти Владимир Путин Украинанинг босиб олинган ҳудудларини аннексия қилиш ҳақидаги мурожаатида Киевни “зудлик билан ўт очишни тўхтатишга” ва “музокаралар столига қайтишга” чақирди.
“Биз Киев режимини зудлик билан ўт очишни, барча ҳарбий ҳаракатларни, 2014 йилда у (Украина – таҳр.) бошлаган урушни тўхтатишга ва музокаралар столига қайтишга чақирамиз. Биз бунга тайёрмиз. Лекин биз Донецк, Луганск, Запорожье, Херсондаги халқнинг танловини муҳокама қилмаймиз. У амалга ошди. Россия унга хиёнат қилмайди”, деган Путин Украинанинг тўрт вилоятини “ютиб юборгач”.
Путиннинг сўзларидан келиб чиқадики, Россия ҳукумати музокараларда Россия босиб олиб, аннексия қилган ҳудудлар тақдирини муҳокама қилмайдй.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг босиб олинган Украина ҳудудларини аннексия қилишга уриниши музокара жараёнининг тугашини англатишини айтди. 28 сентябрда у урушни тугатиш Россия томонидан босиб олинган барча ҳудудлар озод қилингандан кейингина мумкин бўлишини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россияга қўшиб олиш, аннексия қилиш ҳақидаги шартномаларни имзолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь