Украинанинг ҳудудий яхлитлиги билан боғлиқ муаммоларимиз йўқ – Лавров

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия 1991 йилги Мустақиллик декларацияси бандларига риоя қилган ҳолда Украинанинг ҳудудий яхлитлигини “қўллаб-қувватлашини” айтди. Бу ҳақда у Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги ишлар якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“1991 йилда биз Украинанинг СССР таркибидан чиқиши билан қабул қилинган Мустақиллик Декларацияси асосида унинг суверенитетини тан олган эдик. Декларацияда жуда кўп яхши нарсалар, жумладан, улар миллий озчиликлар, рус ва бошқа тиллар ҳуқуқларини ҳурмат қилишлари, рус тили тўғридан-тўғри ўрин олган”, дея иддао қилган Лавров.

Унинг даъво қилишича, Россияда Украинанинг ҳудудий яхлитлиги билан боғлиқ муаммолар йўқ.

“Уни давлат тўнтаришини амалга оширганлар ва қўллаб-қувватлаганлар вайрон қилди, уларнинг раҳбарлари ўз халқига қарши уруш эълон қилиб, уларни бомбардимон қила бошлади”, дейди Лавров.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Сергей Лавров Мустақиллик декларацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг