Украиналикларнинг 32 фоизи Россияга ерларни беришга рози бўлди – сўровнома
Олам
−
24 Июль
12048Украинада аҳоли орасида тинчликка эришиш учун Россияга ҳудудий имтиёзлар бериш борасида ўтказилган сўровномада қатнашганларнинг 32 фоизи тинч-тотув яшаш учун ўзлари яшаб турган ерларни Россияга беришга рози эканлигини билдирди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Киев халқаро социология институти томонидан 16-22 май кунлари Украина назорати остидаги ҳудудда 1067 киши иштирок этган сўров натижаларига кўра, ҳудудий имтиёзларга рози бўлган украиналикларнинг деярли учдан бир қисми урушни тезда тугатиш учун Россияга нисбатан баъзи ҳудудий имтиёзларни қабул қилган. Таққосланса, бу 2023 йилга нисбатан уч баравар кўпдир, аммо Укрианада катта кўпчилик ҳанузгача ҳар қандай ердан воз кечишга қарши. Аниқроғи, украиналикларнинг 55 фоизи ҳар қандай ҳудудий ён беришга қарши.
Шунингдек, яна 13 фоиз респондент Россия учун оғир бўлган талабларни илгари сурган. Ушбу 13 фоиз сўровнома қатнашчиси Москвадан ўз қўшинини олиб чиқиб кетиш, Қримни ҳам қайтариш ва репарация тўлашни талаб қилган.
Ҳудудий имтиёзлар деганда, асосан, 2022 йилда халқаро ҳамжамият фикрига зид равишда Россия таркибига киритилган Донецк, Луганск, Херьсон ва Запорожье вилоятлари назарда тутилган.
Сўровнома ҳисоботида Россия Украина ҳудудининг қарийб 18 фоизини, шу жумладан 2014 йилда босиб олган Қрим яриморолини ҳам эгаллаб тургани қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский урушнинг энг оғир босқичи йил охиригача тугаши мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь