Урушнинг энг оғир босқичи йил охиригача тугаши мумкин – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский 2024 йилнинг охиригача урушнинг қийин даври якунланиши мумкинлигини тан олди. Бу ҳақда Президент BBC'га берган интевьюсида сўз очди.

“Ўйлайманки, агар биз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак ва тинчлик саммити форматига амал қилсак, урушнинг қизғин босқичига йил охиригача барҳам беришимиз мумкин”, дейди Украина раҳбари.

Зеленский, шунингдек, расмий Лондонни Россия ҳудудидаги зарбалар бўйича чекловларни олиб ташлашда ёрдам беришга чақирган. У агар Киевнинг иттифоқчилари Москвага босим ўтказса, уруш дипломатик йўл билан музокаралар столида тугатилиши мумкинлигини қўшимча қилди.

“Бу барча ҳудудларни жангда забт этиш керак дегани эмас, мен бунга дипломатия орқали эришишни хоҳлайман”, деган у интервьюда.

BBC билан суҳбатда Украина Президенти яна бир бор таъкидладики, Россия ҳужумларини қайтариш учун Киев Россия ҳудудида Ғарб қуролларини масофани чекламай қўллаш учун рухсат олиши керак. У бундай рухсатни Буюк Британия ёрдамида олишга умид қилмоқда.

“Шунчаки улар бизга қарата ўқ узаётган нуқтага аниқ зарба беришни истаймиз”, деди Зеленский.

Бундан ташқари, Зеленский шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари вақтида АҚШ маъмуриятининг эҳтимолий ўзгаришига ҳам изоҳ бериб, Киев бу лавозимга ким сайланишидан қатъи назар, АҚШнинг исталган президенти билан ишлашга тайёрлигини айтди.

“Агар Дональд Трамп ғалаба қозонса, унинг маъмурияти билан ҳамкорлик қилиш оғир кечади, лекин биз меҳнаткашмиз ва меҳнатдан қўрқмаймиз”, деб таъкидлади Зеленский.

Трампнинг, агар Қўшма Штатлар президентлигига сайланса, Украинага ҳарбий ёрдам беришга қарши бўлган Огаё штатидан сенатор Вэнсни вице-президент этиб тайинлаш ҳақидаги қарорига ишора қилиб, Зеленский:

“Балки у ҳақиқатан ҳам Украинада нималар бўлаётганини тушунмаётгандир, нима бўлганда ҳам биз АҚШ билан ишлашимиз керак”, деган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Британия ҳукумати йиғилишида иштирок этганди. Шунингдек, у Россияни музокаралар столига ўтқазиши учун бутун дунё унга босим ўтказиши кераклигини айтгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия BBC Владимир Зеленский интевю

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг