Украиналик йигит Тошкентда даҳшатли ЙТҲ содир этди

3-саҳифа 15701
image

Пойтахт Тошкентда Украина фуқароси иштирокида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда. 

ЙТҲ жорий йилнинг 23 октябрь куни соат 5:30 атрофида Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси 160-мактаб олдида рўй берган. Унда оқ рангли давлат рақами 01 В 918 ЕВ бўлган NISSAN ALTIMA автомобили мактаб олдидаги ёритгичга келиб урилган. 

Қайд этилишича, автомобиль салонида Украина фуқароси – 1990 йилда туғилган Артур Олександрович Гринов ва 1992 йилда туғилган, Миробод тумани Афросиёб кўчаси 35/1-7 уйда яшовчи Кристина Денисовна Касимова бўлган.  

Тўқнашув натижасида хайдовчи Артур Гринов “БМЁЖ, кўкрак қафасининг эзилиши, бош териси юмшоқ тўқимасининг эзилиб йиртилган жароҳати ва алкоголдан мастлик ҳолати ўрта даражада” ташхислари билан Республика тез тиббий ёрдам клиник марказига ётқизилган. 

Автоулов йўловчиси Кристина Касимовага “БМЁЖ” ташхиси билан РТТЁКМда тиббий ёрдам кўрсатилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 826
Рейтинг: 3
Теглар
t
×