Украиналик тиббиёт ходимларининг коронавирусга чалиниш суръати ошди
Олам
−
11 Апрель 2020
4686Сўнгги хабарларга кўра, 334 нафар украиналик тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Украина соғлиқни сақлаш вазири Максим Степановга таяниб, ТАСС хабар берди.
“Бизда мавжуд 2203 нафар коронавирус инфекцияси бўлган бемор ичида 334 тиббиёт ходими ҳам бор. Бу кўрсаткич, сўнгги ҳафтада яққол ошди”, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, вазирлик ҳар куни тиббиёт ходимларини шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлайди.
Айни вақтда Украинада 2203 киши коронавирус билан касалланган, 69 киши вафот этган, 61 бемор даволанган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь