Украиналик шифокор AstraZeneca билан эмланганидан сўнг COVID-19 юқтириб олди
Олам
−
15 Март 2021
3325Украинанинг бош санитария шифокори Виктор Ляшко AstraZeneca томонидан ишлаб чиқарилган вакцинани олганидан икки ҳафта ўтмасдан коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда у Facebook’да маълум қилди.
“COVID учун ижобий ПЦР тестини олдим. Менда эмлашдан кейин ҳам иммунитет ҳали тўлиқ шаклланмагани аниқланди”, деб ёзган Ляшко.
Унинг таъкидлашича, касаллик аломатлари эмлашдан кейинги 13-кунда пайдо бўлган.
“Аммо ишончим комилки, эмлаш туфайли касаллик асоратларсиз давом этади ва мен тез орада ўз ишимга қайтаман”, дея таъкидлаган Ляшко.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинади.
LiveБарчаси