Украиналик депутат Зеленскийни халқ пулини ўғирлашда айблади

Олам

image

Украина Олий Рада депутати Гео Лерос Президент Владимир Зеленскийни солиқ тўлашдан қочиш мақсадида ўз капиталини ноқонуний равишда мамлакатдан олиб чиқиб кетганликда айблади. Бу ҳақда у YouTube каналида эълон қилинган видеода гапириб ўтган.

2012 йилдан бери Зеленский ва унинг атрофидагилар назоратидаги офшор компаниялар украиналик тадбиркор Игор Коломойскийдан тахминан 40 миллион доллар олган. Лероснинг сўзларига кўра, ушбу маблағлар Приватбанк мижозларининг омонатлари бўлиб, унинг асосий акциядори банк 2016 йилда миллийлаштирилгунига қадар Коломойский бўлган.

Депутатнинг иддао қилишича, Зеленский Украинадан олиб қўйилган маблағлар эвазига хорижда кўчмас мулк сотиб олган.

Лерос аввал ҳам Зеленский ва унинг идораси раҳбари Андрей Ермакни ўқ-дориларни харид қилишда юзлаб миллион евролик коррупцияда айблаган.

Лерос 2020 йил мартигача Зеленскийнинг мустақил маслаҳатчиси бўлган.

2020 йил сентябрь ойи бошида Лерос Украина раҳбарини сайлов ваъдаларини бузганликда, Ермакни эса ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айблаган. Шундан сўнг депутат Президентни қўллаб-қувватловчи "Халқ хизматчиси" партияси фракциясидан чиқариб юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский офшор компаниялар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг