Украиналик ҳарбийлар Словакияда тайёрланади

Олам

image

Кеча, 14 апрель куни Словакия ҳукумати Европа Иттифоқининг ўқув миссияси давомида украиналик ҳарбийларни мамлакат ҳудудида тайёрлашини маъқуллади. Бу ҳақда “Правда” газетаси хабар берди.

Словакия ҳукумати қонун лойиҳасида Украина ҳарбийларини тайёрлашда иштирок этиш учун словакиялик ҳарбий инструкторларни Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига юборишни ҳам кўзда тутган.

“Словакиянинг ўзида жойлашган полигонларда Словакия ҳарбийлари, Европа мамлакатлари, Буюк Британия ва АҚШдан 900 га яқин мутахассислар Украина Қуролли кучлари қирувчиларини тайёрлайди”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Европа Иттифоқининг Украина учун ҳарбий ўқув миссияси – EUMAM (Европа Иттифоқининг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш миссияси)ни яратиш тўғрисидаги қарор 2022 йил 17 октябрда қабул қилинган. У 15 минг ҳарбий хизматчини тайёрлашни таъминлаши керак. Қарор 2 йилга мўлжалланган. 2022 йилнинг 15 ноябрида миссия вице-адмирал Эрве Блежан қўмондонлиги остида ўз фаолиятини бошлаган.

Шоҳжаҳон Мажитов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа Иттифоқи Словакия Украиналик ҳарбийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг