Украинага етказилган зарар Россияни қанча суммага туширгани очиқланди

Олам

image

G7 саммити доирасида Италияда йиғилган еттилик гуруҳига аъзо давлатлар Украинага етказилган зарар учун Россиянинг 486 миллиард доллардан ортиқ товон тўлаши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда гуруҳга аъзо давлатларнинг қўшма баёнотида маълум қилинди.

“Россия Украинага етказилган зарарни қачон тўлаши тўғрисида ўзи қарор қабул қилишга ҳақли эмас. Биз Украинанинг иқтисодий инқирозига сабаб бўлган Россия ғалаба қозониши мумкинлиги ҳақидаги ёлғон фикрларни йўқ қилишга қатъий қарор қилдик”, дейилади ҳужжатда.

Келтирилишича, G7 давлатлари Россияни ушбу талабларни бажаришга мажбурлаши мумкин бўлган барча ҳуқуқий воситаларни кўриб чиқишда давом этмоқда. Бундан ташқари, иштирокчилар Россиянинг Европа Иттифоқи мамлакатларидаги активлари Россия ўз агрессиясини тўхтатмагунча ва Украинага етказилган зарарни тўламагунча музлатиб қўйилишини таъкидлади. Активлардан олинган даромад Украинага 50 миллиард доллар миқдоридаги кредитни қоплаш учун ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия G7 саммитида Украинага 300 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратиши хабар қилинганди. АҚШ Президенти Жо Байден эса G7 саммитига Россияга қарши санкция ва Украина хавфсизлиги бўйича келишув билан борганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг