Украинага танкка қарши ракеталар топширилди
Олам
−
03 Февраль
5489Эстония Украинага ҳарбий ёрдамнинг навбатдаги партиясини, жумладан Javelin танкка қарши ракеталарини топширди. Бу ҳақда Болтиқбўйи республикаси миллий давлат телерадиокомпанияси ERR хабар берди.
Гап ракеталарнинг Украинага етиб бориши ҳақида кетмоқда, чунки уларни етказиб бериш тўғрисидаги қарор декабрь ойида қабул қилинган.
Ёрдам пакетига танкка қарши ракеталардан ташқари пулемётлар, ўқ-дорилар, турли жиҳозлар, шунингдек, сув остида ишлатиладиган ускуналар киради.
Эстония Мудофаа вазирлигининг билдиришича, ушбу қуролларнинг нархи 80 миллион еврони ташкил этади, бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Франция Қуролли кучлари вазири Себастьян Лекорню Украинага 2024 йил давомида ҳар ой Совет самолётлари учун мослаштирилган 50 та AASM бомбаси етказиб берилишини айтганди. Германия эса Украинага олтита “Sea King” (Денгиз Қироли) кўп тармоқли вертолётларини етказиб беришни ваъда қилди.
LiveБарчаси