Германия Киевга замонавий вертолётлар юборади

Олам

image

Германия Украинага олтита “Sea King” (Денгиз Қироли) кўп тармоқли вертолётларини етказиб беришга ваъда берди. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазирлигининг расмий “Х” аккаунтида маълум қилинди.

Германия Мудофаа вазири Борис Писториус Украинага етказилиб бериши мўлжалланаётган “Sea King” вертолётлари замонавий ва ишончли эканини айтиб ўтди.

“Вертолёт украиналикларга Қора денгизни разведка қилишдан тортиб, аскарларни ташишгача бўлган муҳим амалиётларда ёрдам беради”, деган у.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат ҳаво хавфсизлигини таъминлаш устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Шунга қарамай, ҳарбий вертолётларнинг етказилиб бериш вақти очиқланмаган.

Қўшимча манбаларнинг таъкидлашича, 2022 йил февралидан бери Украинага Германиядан кўрсатилган гуманитар, молиявий ва ҳарбий ёрдамнинг умумий қиймати 27 млрд евродан ошган. Германия ҳукумати 2024 йилда кўмакни 4 млрддан 8 млрд еврогача – 2023 йилга нисбатан икки баробарга ошириши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойи охирларида Берлин Киевга янги ҳарбий ёрдам пакетини, жумладан, ҳарбий техника ва ўқ-дориларни юборган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина вертолёт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made