Украинага қарши ядровий ҳужумга кучли ҳарбий жавоб қайтарилади – ЕИ

Олам

image

Ғарб Россия Украинага қарши ядро қуролидан фойдаланса, кучли ҳарбий жавоб қайтаради, аммо бу ядровий зарба бўлмайди. Бу ҳақда бугун, 13 октябрь куни Европа Иттифоқининг (ЕИ) ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррель Брюггедаги Европа Дипломатик академияси очилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

“Украинага ядровий ҳужум Европа Иттифоқи, АҚШ ва НАТОнинг жавобини келтириб чиқаради. У (жавоб зарбаси – таҳр.) ядровий бўлмайди, лекин ҳарбий нуқтаи назардан унинг кучи катта бўлади”, дейди Европа Иттифоқи ташқи хизмати раҳбари.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Ғарбнинг жавоб ҳарбий чоралари кўлами Россия армиясининг йўқ қилинишига олиб келади.

Боррель, шунингдек, Россия Президенти Владимир Путиннинг Россия ўз ҳудудини “барча мумкин бўлган воситалар билан” ҳимоя қилишини айтганида “блеф қилмаётгани” ҳақидаги баёнотига ишора қилган. Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбарининг айтишича, Ғарб давлатлари Украинада ядро қуроли қўлланилса, оқибатлари ҳақида огоҳлантирганда “ҳам блеф қилмаяпти”.

Унинг қўшимча қилишича, бутун дунё “[Украинадаги можаро] тугашидан” манфаатдор. Боррелнинг сўзларига кўра, ЕИ республикани “қўллаб-қувватлашда давом этиши” ва можарони ҳал қилишнинг “дипломатик йўлларини излаши” керак.

“Ҳозирча улар йўқ”, дейди Европа Иттифоқи ташқи хизмати раҳбари.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова 6 октябрь куни Вашингтон ва бошқа Ғарб давлатлари кейинчалик Москвани айблаш учун ядро қуролидан фойдаланиш атрофидаги вазиятни кескинлаштиришдан манфаатдор бўлиши мумкинлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг