Украинага ишловчи ўзбекистонлик “шпион” Россияда қўлга тушди (видео)
Олам
−
24 Сентябрь 2021 24246 1 дақиқа
Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг кўрсатмаси билан махсус тадбирда қатнашиб келган Ўзбекистон фуқароси Россия Федерацияси чегарасида қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Федерал хавфсизлик хизмати хабар бермоқда.
“Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Брянск вилоятидаги чегара бошқармаси Украинадан мамлакатга гиёҳванд модда қабул қилиб, ноқонуний равишда кириб келаётган 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросини ушлади”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, қўлга олинган шахснинг буюмлари текширилганда яширин фото, видео ва аудио ёзадиган махсус техник воситалар, шунингдек, кукунли гиёҳванд модда топилган.
Хавфсизлик кучларининг аниқлашича, қонунбузар 2019 йилдан буён Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари билан махфий ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025