Украинага ҳужум оқибатида қанча бегуноҳ болалар қурбон бўлгани айтилди
Олам
−
03 Март 2022
1044424 февралдан бери Украинада тинч аҳоли вакилларининг 227 нафари ҳалок бўлгани ва 525 нафари яраланганини маълум қилган, бироқ ҳақиқий рақамлар бундан анча юқори. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълум қилган.
“Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий ҳаракати бошланган 24 феврал куни эрталаб соат 4:00 дан 1 март соат 12:00 гача БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси Украинада 752 нафар тинч аҳоли қурбонларини рўйхатга олди: 227 нафари ҳалок бўлди, 525 нафари яраланди”, дейилади БМТ баёнотида.
Ҳалок бўлганлар орасида 15 нафар бола ҳам бор.
Айни вақтда, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Эмине Жапарова БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси йиғилишидаги нутқида Украинада уруш бошланганидан буён 6 кун ичида 352 нафар фуқаро, жумладан, 16 бола ҳалок бўлгани, минглаб тинч аҳоли жароҳатланганини айтган.
Украинанинг Фавқулодда ҳолатлар бўйича давлат хизмати тарқатган маълумотларга кўра, ўтган бир ҳафта ичида ҳарбий хизматчи ҳисобланмаган 2000 нафарга яқин украиналик ҳалок бўлган.
Шунингдек, 1 мартгача Украинадан қўшни давлатларга 660 мингдан ортиқ қочқин келган.
LiveБарчаси