Украинадан қочган қанча ўзбекистонлик Ватанга қайтариб олиб келингани айтилди
Жамият
−
05 Март 2022
3593Жорий йилнинг 28 февралидан 5 мартига қадар Украинадан Польшага ўтган Ўзбекистон фуқароларини Ватанига олиб келиш учун 14 та авиарейс ташкиллаштирилган. Натижада 3 245 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.
Қайд этилишича, 4-5 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 666 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан 89 нафар аёл, 59 нафар вояга етгаман шахс ва 8 нафар чақалоқ олиб келинган.
28 февралдан 5 мартга қадар 14 та авиарейс ташкиллаштирилган ва 3 245 нафар ўзбекистонлик қайтарилган. Бугун ҳам қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистонниг Киев шаҳридаги элчихонасининг ҳаракатлари билан Трускавец шаҳрида даволанаётган 20 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинган. Суми вилояти маъмурияти билан бу ердаги олийгоҳларда ўқиётган 25 нафар ўзбек талабасини олиб чиқиш учун “яшил йўлак” очиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
“Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси