Украинадаги урушда Япония фуқароси ҳалок бўлди

Олам 5698
image

Япония ҳукумати Украина Қуролли Кучлари сафига қўшилган ва жанговар ҳаракатларда қатнашган Япония фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда бугун, 11 ноябрь куни “Kyodo” агентлиги хабар берди. 

Унга кўра, Япония ташқи ишлар вазирлиги 9 ноябрь куни Япония фуқароси вафот этганини аниқлашга муваффақ бўлган. Шу билан бирга, ҳозирча тегишли маълумотлар расман ошкор этилмаган. 

Кеча, 10 ноябрь куни эрталаб Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хирокадзу Мацуно журналистларга мамлакат ҳукумати Украина Қуролли кучлари сафига ўз ихтиёри билан қўшилган Япония фуқаросининг ўлими ҳақидаги маълумотни текшираётганини маълум қилганди. Шунингдек, у Япония ҳукумати ўз фуқароларига Украина ҳудудини зудлик билан тарк этиш ва у ерга саёҳат қилишдан бош тортиш бўйича тавсияларни бир неча бор айтганини эслатди. Бунгача ижтимоий тармоқларнинг япон сегментида Украинага борган камида бир япон фуқароси ҳарбий ҳаракатлар вақтида ҳалок бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. 

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу махсус ҳарбий операция зонасида олдинги икки ҳафта ичида 200 га яқин хорижлик ёлланма аскар йўқ қилинганини маълум қилди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 153
Рейтинг: 3
t
×