Украинадаги уруш 1,7 млрд одамнинг аҳволини ёмонлаштирди – БМТ
Олам
−
14 Апрель 2022
3784Украинадаги уруш у ёки бу тарзда 1,7 миллиард одамнинг аҳволини ёмонлаштирди. Уларнинг учдан бир қисми бунгача ҳам қашшоқлик чегарасидан паст даражада кун кечирарди. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркда ўтган конференциядаги нутқида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, можаро глобал озиқ-овқат, энергетика ва молиявий тизимларда узилишларга сабаб бўлди, бу эса сайёрамизнинг бир қанча минтақаларида қашшоқлик ва очликнинг кучайишига олиб келиши муқаррар.
Бош котиб чоршанба куни БМТнинг “Украинадаги урушнинг озиқ-овқат, энергетика ва молиявий тизимларга глобал таъсири” номли ҳисоботини тақдим этди.
Гутерришнинг таъкидлашича, Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг бутун дунё эътибори урушнинг даҳшатли оқибатларига қаратилган.
“Украинадаги урушнинг оқибатлари давом этаётган COVID-19 пандемиясининг оқибатларига қўшилади. Буларнинг барчаси глобал иқлим ўзгариши ва дунёда ўсиб бораётган тенгсизлик фонида содир бўлмоқда. Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши ва товар танқислиги миллионлаб одамларни қашшоқликка маҳкум қилади. Кўплаб озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилувчи қашшоқ мамлакатлар учун хавф юқори, аммо ўртача даромадли мамлакатлар ҳам зарар кўриши мумкин. Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, озиқ-овқат нархларининг бир фоизга ошиши 10 миллион одамни ўта қашшоқликка олиб келади”, дейилади ҳисоботда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15