Украинадаги қишлоққа қилинган ҳужумда 50 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди

Олам

image

Россия Украинанинг Харков вилоятидаги Гроза қишлоғига қилган ҳужуми оқибатида 50 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Олег Синегубов маълум қилди.

Унинг айтишича, снаряд Гроза қишлоғидаги кафе ва дўконга тушган. Ҳужум содир бўлган вақтда кафеда қишлоқ аҳолисидан бирининг дафн маросими ўтказилаётган бўлган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум “Искандер” ракетаси билан амалга оширилган. Полиция ҳудуддан 37 жасадни аниқлаган. 

“Қидирув ишлари якунланди. Зарбада 51 киши, жумладан, 8 ёшли бола ҳалок бўлди. Уч киши бедарак йўқолган деб топилди, олти нафар жабрланувчи шифохонада”, дея хабар беради Харьков вилояти полицияси.

Испанияда Европа етакчилари билан учрашаётган Украина Президенти Владимир Зеленский эса ҳозирги ҳолатни теракт деб атаган ва Россияга шу ва шунга ўхшаш терактлар фақат бир нарса, “ўзининг геноцид тажовузкорлигини бутун дунёга ёйиш” учун кераклигини айтган.  

“Россия террорини тўхтатиш керак. Россияга санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берганларнинг барчаси жиноятчилардир. Ҳозиргача Россияни қўллаб-қувватлаган ҳар бир киши ёвузликни қўллаб-қувватлайди. Ҳаётни асрашда бизни қўллаб-қувватлаётган ҳар бир етакчига, ҳар бир халққа миннатдорлик билдираман”, деб ёзган Зеленский ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозир у Европа етакчилари билан ҳаво ҳужумидан мудофаани кучайтириш, хусусан, аскарларни тайёрлаш ва Украинани террордан ҳимоя қилиш ҳақида гаплашмоқда.

Россия томони эса вазиятга изоҳ бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Харков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made