Украинадаги чигилёздидан кейин дунёни АҚШ ва Хитой уруши кутяпти – Адмирал Ричард
Олам
−
09 Ноябрь 2022
11946Жаҳон кучларининг кенг кўламли уруши яқин келажак масаласидир. Америкаликлар мамлакат узоқ йиллар давомида дуч келмаган муаммоларга дуч келишмоқда. Бу ҳақда АҚШ стратегик қўмондонлиги раҳбари адмирал Чарльз Ричард маълум қилди, дея хабар берди “Pravda.ru”.
“Биз ҳозир бошдан кечираётган Украина инқирози шунчаки чигилёзди. Бундан ҳам каттаси келади”, деди адмирал.
Ричарднинг фикрича, АҚШнинг асосий рақиби Хитой бўлиб, унинг ҳарбий салоҳияти ҳайратланарли. Шу муносабат билан адмирал Пентагонни мудофаага ёндашувни имкон қадар тезроқ ўзгартиришга чақирди.
“Хитойга қарши тийилиш даражамизни қуйидагича баҳолайман: кемамиз чўкмоқда. Бу яқин келажак учун муаммо”, дейди у.
Ричард Хитой ва АҚШ ўртасидаги уруш узоқ вақтдан бери икки куч ўртасидаги қарама-қаршиликнинг энг қайноқ нуқтаси бўлган Тайвань бўғозидаги можаро туфайли бошланишига ишончи комил.
Америкалик экспертлар Хитойда ишлаб чиқарилган сув ости кемалари тез орада дунёдаги энг кўзга кўринмас кемага айланишини аллақачон қайд этган. Бундан ташқари, Хитой гипертовушли қуролларни ишлаб чиқиш бўйича АҚШдан бир неча йил олдинда бормоқда.
Американинг Military Watch Magazine нашри таҳлилчилари “Тайбэй ва яқин атрофдаги Америка қўшинларининг имкониятлари Хитой билан солиштирганда тобора пасайиб бормоқда” деган хулосага келди.
LiveБарчаси