Украинадаги 147 нафар француз аскари йўқ қилинди – Толстой
Олам
−
21 Март
22885Ҳозирга қадар Украинага жанг қилиш учун келган 367 нафар француз ёлланма аскаридан 147 нафари йўқ қилинган. Бу ҳақда Давлат думаси спикери ўринбосари Пётр Толстой BFMTV телеканалига маълум қилди.
Толстойнинг айтишича, Россия ҳарбийлари, Украинага француз контингенти келган тақдирда ҳам уларнинг барчасини қириб ташлайди.
“Бизнинг бу борадаги фикримиз битта – Украинага келадиган барча француз аскарларини ўлдирамиз, тамом", деган Давлат думаси расмийси.
Бундан ташқари, Толстой Россия Франция Президенти Эммануэл Макроннинг “қизил чизиқлар” ҳақидаги баёнотларига парво қилмаслигини ҳам айтган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 19 март куни Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин Франция Украинага жўнатиш мақсадида француз аскарларини тайёрлаётгани ва уларнинг сони дастлаб 2000 га етиши мумкинлигини билдирганди.
Наришкиннинг сўзларига кўра, француз ҳарбийлари аллақачон норасмий равишда Украинада мавжуд ва улар орасида ҳалок бўлганлар, ярадорлар ҳам бор. Шундан сўнг, Франция томони бундай маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини гапириб чиққанди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь