Украинада Туркия компанияси “уруш ҳомийлари” рўйхатига киритилди

Олам

image

Украина Коррупцияни олдини олиш миллий агентлиги Туркиянинг ясси шиша ишлаб чиқарувчи Sisecam Group компаниясини Россия Федерацияси билан бизнесни давом эттираётгани учун "урушнинг халқаро ҳомийлари" рўйхатига киритди. Бу ҳақда агентлик сайтида маълум қилинди.

Агентлик рўйхатида Австриянинг Raiffeisen Bank банк гуруҳи, Procter & Gamble, Openway Group, TMS Tankers, Minerva Marine, Thenamaris Ships Management, Delta Tankers, Dynacom Tankers Management, Leroy Merlin, Comnav Technology, eKassir, Liberian, International Ship & Corporate Registry, Auchan каби кўплаб компаниялар Венгриянинг OTP Банки шунингдек, энг йирик Aliexpress онлайн-тижорат платформасига эгалик қилувчи Хитойнинг Alibaba Group Holding Limited компаниялар гуруҳи ва бошқалар мавжуд.

Жорий йилнинг февраль ойида Украина Президенти Владимир Зеленский ҳукуматга Россия ва Украина бозорларида фаолият юритувчи хорижий компаниялар товарларини маркалаш вариантларини ишлаб чиқишни топширган. Таъкидланишича, аксарият хорижий компаниялар Россияда ўз мавжудлигини сақлаб қолган ҳолда Украинадаги ўз сегментларида етакчилик қилмоқда. У бундай компанияларга Украинага олиб кирилаётган товарларни махсус белги қўйиш мажбуриятини юклашни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Украина уруш ҳомийлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг