Украинада тиббий нашадан фойдаланиш қонунийлаштирилди

Олам

image

Украина Олий Радаси тиббий нашадан фойдаланишни қонунийлаштириш тўғрисидаги қонунни иккинчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда депутат Ярослав Железняк маълум қилди. 

Унга кўра, 337 нафар халқ депутатидан 248 нафари овоз берган қонун лойиҳаси нашанинг фақат тиббий, ишлаб чиқариш ва илмий фаолиятда айланишини тартибга солади.

Шу билан бирга, Железнякнинг аниқлик киритишича, марихуанани бошқа мақсадларда тарқатиш бундан кейин ҳам жиноят ҳисобланиб, полиция томонидан қонунга мувофиқ текширилади.

“Қонун эълон қилинганидан олти ой ўтгач кучга киради. Демак, бу 2024 йилнинг иккинчи ярмида”, дейди Олий Рада депутати Железняк.

Янги қонунга кўра, дори воситалари ишлаб чиқариш барча босқичларда қаттиқ назорат остида бўлиши керак. Тиббий наша асосидаги дори-дармонларни фақат электрон рецепт бўйича олиш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина тиббий наша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг