Украинада Россия вакциналарини рўйхатдан ўтказиш тақиқланди

Олам

image

Украинада коронавирусга қарши Россия вакциналарини рўйхатдан ўтказиш тақиқланди. Тегишли Фармонни мамлакат Бош вазири Денис Шмигал имзолаган. Ҳужжат матни Ҳукумат веб-сайтида эълон қилинди.

Гап Украинада COVID-19 га қарши чет эл вакциналарини рўйхатдан ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги қонун ҳақида бормоқда. Қонун мамлакат ҳудудида “тажовузкор давлат томонидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилган” вакциналардан фойдаланишни тақиқлайди. Олий Рада Россияни 2015 йил январь ойида “тажовузкор давлат” деб тан олган.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россия вакциналари мамлакатда рўйхатдан ўтказилмаслигини бир неча бор таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти “Спутник V” вакцинасини рад этиб, украиналиклар тажриба қуёнчаси эмаслигини таъкидлаганди.

Россия Либерал-демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский журналистлар билан суҳбатда Зеленскийнинг бундай баёнотидан ҳайратда эканлигини айтиб, уни фуқароларга ғамхўрлик қилмайдиган Президент деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг