Украинада Россия билан урушда қанча аскар ҳалок бўлгани айтилди
Олам
−
02 Декабрь 2022
14574Россиянинг қуролли босқинига қарши кенг кўламли уруш бошланганидан бери Украина армияси 13 минггача аскарини йўқотди. Бу ҳақда Президент девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.
“Бизда Бош штабга нисбатан расмий ҳисоблар бор, бу Олий Бош қўмондон айтаётган расмий ҳисоблар. Ва улар 10 дан 12, 5-13 минггача ҳалок бўлганлар. Яъни, биз ўлганлар сони ҳақида очиқ гапиряпмиз”, дейди Подоляк.
Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Россиянинг Украинага бостириб кириши ўлим, вайронагарчилик ва мислсиз азоб-уқубатларни келтирди, деб айтган эди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, Украинада 20 000 дан ортиқ тинч аҳоли ва 100 000 аскар ҳалок бўлган.
Аммо кейинроқ Еврокомиссия адашганини тан олди ва бу маълумотни олиб ташлади.
“Албатта, миссис Ляйен адашган – бу аниқ. Шунинг учун улар бу видеони олиб ташлашди, бу рақамларни ўчиришди”, деб тушунтирди Подоляк.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь