Украинада мажбурий ишлатилган ўзбекистонликлар эвакуация қилинмоқда – ТИВ
Жамият
−
02 Апрель 2022
10121Ижтимоий тармоқларда Украина ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари бўлган ҳайдовчилар мажбурий ишлатилганига оид маълумотлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолатга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили изоҳ берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари томонидан ушбу фуқаролар ҳарбий ҳаракатлар бўлаётган ҳудудлардан эвакуация қилинмоқда ҳамда уларга ҳар томонлама ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.
Айни пайтда Ўзбекистон фуқароларига Ватанига қайтарилаётгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 февралдан 24 мартга қадар 27 та авиарейс ташкиллаштирилган ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 6 030 нафар ўзбекистонлик Ватанига қайтарилган.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев эса Ўзбекистон фуқароларини Украинадан Польша ҳудуди орқали Ватанига эвакуация қилиш жараёни ниҳоясига етганини айтган эди.
LiveБарчаси