Украинада карантин чекловлари йил охиригача амал қилади
Олам
−
27 Март 2021
2175Украинада коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин чекловлари жорий йил охиригача амал қилади. Бу ҳақда Украина Соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов маълум қилган.
"Йил охиригача карантин чекловларида яшаймиз", деган Степанов "Украина 24" телеканали эфирида.
Бундан ташқари, вазирнинг сўзларига кўра, Украинада касалланишнинг кўпайиши яна икки-уч ҳафта давом этади.
"Ҳозир жуда қийин давр. Ҳисоб-китобларимизга кўра, икки-уч ҳафта давомида бизда кунига 25 мингта касал аниқланиши мумкин", деган Степанов.
Украинада 25 март кунининг ўзида 18 132 та коронавирус касаллиги қайд этилган. Улардан 923 нафари болалар ва 435 нафари тиббиёт ходимлари бўлган.
26 март куни эса мамлакатда 18 226 та касаллик ҳолати аниқланган.
Украинада умумий ҳисобда 1,67 млн киши коронавирус юқтирган. 33 068 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь