Украинада қанча ўзбекистонлик мигрант борлиги айтилди
Жамият
−
09:24 1933 2 дақиқа
Украинада 2024 йилда 700 нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат рухсатномасини олди. Бу ҳақда УНИАН хабар берди.
Маълум қлинишича, 2025 йилнинг ноябрида Украинага Жанубий Осиёда жойлашган мусулмон давлати – Бангладешдан меҳнат муҳожирлари кела бошлагани хабар қилинган эди. Мутахассислар маълумотига кўра, Закарпатьеда 150 нафар бангладешлик ишлаётган ёғочни қайта ишлаш корхонаси фаолият юритмоқда.
“Миграция сиёсати офиси” раҳбари Василий Воскобойник УНИАН агентлигига берган интервьюсида, яқин 10 йил ичида Украинага 4,2–4,6 миллион ишчи кучи етишмаслиги мумкинлигини айтган.
2025 йил кузида Халқаро меҳнат ташкилоти вакили эса бу рақам 8,6–8,7 миллионгача етиши мумкинлигини билдирган.
Экспертнинг таъкидлашича, Украинада ҳар йили туғилганлар сони вафот этганлардан қарийб 300 минг нафарга кам. Шу боис, аҳоли сонини барқарор сақлаш учун ҳар йили камида 300–400 минг киши жалб қилиниши керак.
2024 йилда ишлаш рухсатномаси олганлар орасида:
- Туркия – 1000 атрофида;
- Ўзбекистон – 700;
- Ҳиндистон – 500;
- Озарбайжон – 400;
- Хитой – 350;
- Бангладеш – 319;
- Покистон – 205;
- Непал – 146 нафар.
Экспертнинг фикрича, Украина учун Польша, Чехия, Германия, Англия, Франция каби давлатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш манфаатли бўлар эди. Бироқ, бу давлатлар фуқаролари асосан раҳбарлик ёки юқори малакали лавозимларда ишлаши мумкин. Қўл меҳнати талаб қилинадиган ишлар учун эса Туркия ёки Осиё давлатларидан ишчилар келиши эҳтимоли юқори.
Live
БарчасиТаровеҳ намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
17 Февраль