Украинада қанча россиялик аскар ҳалок бўлгани очиқланди
Олам
−
30 Декабрь 2023
13688Россиянинг Украинага босқини давомида 40 599 нафар россиялик ҳарбий қурбон бўлган. Бу ҳақда “Медиазона” журналистлари ва BBC рус хизмати кўнгиллилар жамоаси билан биргаликда очиқ манбаларига таяниб, маълум қилди.
15 декабрдаги аввалги янгиланишдан буён рўйхатга 1175 киши қўшилган, жумладан, беш офицер: битта полковник ва тўрт подполковник.
“Медиазона”нинг қайд этишича, 2023 йил Россия армияси учун 2022 йилга қараганда қонлироқ бўлган.
Шундай қилиб, 2022 йилда журналистлар ва кўнгиллиларнинг маълумотларига кўра, камида 15,5 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.
"2023 йил охирида бизнинг рўйхатимизда 40,5 мингдан ортиқ исм бор ва биз жорий йилда ҳам ушбу кўрсаткич камида учдан бирига кўпайишини кутмоқдамиз – айниқса сўнгги қонли ҳужумларни ҳисобга олган ҳолда. Шундай қилиб, биз ишонч билан айтишимиз мумкинки, бу йил рус қўшинлари урушнинг биринчи йилидагидан ҳам кўпроқ йўқотишларга дуч келди”, дейди таҳлилчилар.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15