Украинада қанча одам бедарак йўқолгани очиқланди
Олам
−
30 Декабрь 2022
5603Украинада жами 15 минг киши бедарак йўқолгани аниқланди. Бу ҳақда Украина ҳарбий қуролли кучлари ҳуқуқларини таъминлаш бўйича комиссари Олена Вербицкая “Bloomberg” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Қайд этилишича, йўқолганларнинг кўпчилиги тинч аҳоли вакиллари ҳисобланади.
Вербицкаянинг сўзларига кўра, ҳозирда тасдиқланган ҳарбий асирлар ва бедарак йўқолганлар сони ўртасида тафовут мавжуд.
"Биз уларга нима бўлганини билмаймиз", дейди у.
Унинг таъкидлашича, Россия Федерацияси вакиллари ҳарбий асирлар алмашиш бўйича ёмон муносабатда ва Россия бу масалада "кўп нарсани орзу қилади".
Аввалроқ Украинада 24 февралдан 26 декабргача 6884 нафар тинч аҳоли (шундан 429 нафари болалар) ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси