БМТ Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сонини эълон қилди
Олам
−
28 Декабрь 2022
1021324 февралдан 26 декабргача 6884 нафар тинч аҳоли (шундан 429 нафари болалар) ҳалок бўлган. Бу ҳақда бугун, 28 декабрь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълум қилди.
Ҳалок бўлганлар орасида 2719 нафар эркак, 1832 нафар аёл, 175 нафар қиз, 216 нафар ўғил бола борлиги қайд этилган. Шунингдек, ҳалок бўлганлардан 38 нафар бола ва 1904 нафар катталарнинг жинси аниқланмаган.
Яраланганлар орасида 2364 нафар эркак, 1709 нафар аёл, 229 нафар қиз, 318 нафар ўғил бола мавжуд. Яраланган 253 нафар бола ва 6074 нафар катталарнинг жинси ҳам номаълум.
Донбассда – 4052 киши ҳалок бўлиб, 5643 киши яраланган. Донбасснинг Украина назорати остидаги ҳудудларида 3569 киши ҳалок бўлган. 4010 киши яраланган. Россия армияси назорати остидаги ҳудудларда 483 киши ҳалок бўлиб, 1633 киши жароҳат олган.
LiveБарчаси