Украинада бизнинг ишимиз йўқ – Лукашенко
Олам
−
04 Ноябрь 2022
10060Беларусь ўз ҳарбийларини Украинага юбориш ниятида эмас. Бу ҳақда мамлакат резиденти Александр Лукашенко Беларусь миллий биотехнология корпорацияси ходимлари билан учрашувда маълум қилди.
“Бугун улар: “Лукашенко ўз ҳарбийларини Украинага жўнатмоқчи!” деб бақиришяпти! Мен бундай режаларим йўқлигини минг икки юз марта айтганман”, дейди Лукашенко.
У сўзида давом этаркан, Беларуснинг Украинада иши йўқлигини айтади.
“Украинада бизнинг ишимиз йўқ. У ерга жанг қилиш учун одамларни юборишнинг ҳожати йўқ. Нега улар мени бунда айблаяпти? Чунки бу йигитларни ўзлари у ерга юборишади”, - деди Лукашенко.
Лукашенконинг таъкидлашича, Беларусь ва Россия қўшма сунъий йўлдош туркумини яратишга келишиб олган.
“Биз нафақат космосга кимнидир учиришга, балки ўз астронавтимизни жўнатишга ҳам тайёрмиз. Биз уни яқин келажакда жўнатамиз. Биз космик кемалар ишлаб чиқарамиз. Россия ва мен коинотда қўшма гуруҳ — космик кема яратишга келишиб олдик”, дейди Лукашенко.
LiveБарчаси