Украинада сиам эгизаклари туғилди

Олам 4417
image

Кеча, 28 сентябрга ўтар кечаси Украинанинг Черновци шаҳрида сиам эгизаклари туғилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Қизларнинг битта танаси бор, лекин иккита боши бор.Туғруқхона бош шифокори Aльберт Курициннинг таъкидлашича, шифокорлар бачадонда анормаллик ташхисини қўйган, аммо бемор ҳомиладорликни бекор қилишдан бош тортган. Сабаби аёлнинг биринчи туғиши эди.

Аёл Киевдаги клиникага боришга тайёргарлик кўраётган эди, аммо болалар муддатидан олдин 33-ҳафтада туғилди. Курицин сиам эгизаклари жуда камдан-кам ҳолларда туғилишини таъкидлади.

"Мен узоқ вақт ишлаган бўлсам ҳам, бундай патология билан шуғулланишимга тўғри келмади",  деди Aльберт Курицин.

Ҳозир чақалоқлар туғруқхонада. Улар болалар касалхонасига ётқизилишга тайёрланмоқда.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 190
Рейтинг: 2.9
t
×