Украинада амалдор лавозимга тайинланганидан 3 кун ўтиб ундан четлатилди

Олам

image

Украина Мудофаа вазирлигининг Ресурс билан таъминлаш департаменти директори вазифасини бажарувчи Руслан Ригованов лавозимига тайинланганидан атиги уч кун ўтиб ундан четлаштирилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди.

"28 июнь куни Руслан Ригованов Ресурслар департаментининг муваққат директори этиб тайинланди ва бугун, 1 июль куни у ўз вазифасидан вақтинча четлаштирилди. Четлатиш кўрсатилган шахс ҳақида қарама-қарши маълумотлар пайдо бўлгандан сўнг дарҳол амалга оширилди. Ҳозирда индивидуал текширувлар олиб борилмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.

Гап шундаки, Украина оммавий ахборот воситаларида амалдорнинг Россия телекўрсатувларида иштирок этгани ҳақидаги маълумотлар пайдо бўлган. Билдирилишича, ҳозирда бу ҳолат текширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг