Украинада 18 депутат сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Олам
−
27 Июль 2023
4962Украина суди Россия Президентини тан олинмаган Донецк ва Луганск вилоятлари мустақиллигини тан олишга чақиргани учун Давлат Думасининг 18 нафар депутатини сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Украина хавфсизлик хизмати матбуот бўлими хабар берди.
Маҳкумлар рўйхатига Коммунистик партия фракциясининг тўққиз нафар депутати (Михаил Авдеев, Ольга Алимова, Николай Арефьев, Михаил Берулава, Анатолий Бифов, Николай Васильев, Анжелика Глазкова, Сергей Казанков, Ренат Сулейманов), “Янги халқ” фракциясининг тўрт нафар аъзоси (Георгий Арапов, Ксения Горячева, Владислав Даванков, Александр Дёмин), Либерал-демократик партиядан 3 нафар депутат (Николай Бурляев, Анатолий Вассерман, Алексей Диденко, Сергей Каргинов) ва "Адолатли Россия – Ҳақиқат учун!" фракциясининг икки аъзоси киритилган.
Улар мамлакат ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилишда айбланган.
Гап шундаки, 2022 йилнинг 15 февралида депутатлар ушбу ҳудудларни мустақиллигини тан олишни сўраб резолюцияни қабул қилиш учун овоз берган. Кейинчалик улар Президент Владимир Путин томонидан имзоланган мустақилликни тан олиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилган.
Бу келишувлар Москва томонидан Украинага ҳарбий босқин учун асос сифатида ишлатилган.
LiveБарчаси