Украинада 150 минг рус аскари ҳалок бўлган – Франция ТИВ
Олам
−
03 Май
12023Россия армияси Украинадаги урушда 150 минг аскарини йўқотди. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазири Стефан Сежурне "Новая газета"га берган интервьюсида маълум қилди.
"Россия аллақачон ҳарбий муваффақиятсизликка учраган. Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, Россиянинг ҳарбий йўқотишлари 500 минг кишини ташкил этади, шундан 150 минг нафари ҳалок бўлган”, деган у.
ТИВ раҳбари Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Украинага қўшин юбориш эҳтимолини ҳам тасдиқлаган.
“Россия тушуниши керак – Европа тинчлиги учун хавф туғилса, европаликлар бундай таҳдидни бартараф этиш учун барча имкониятларини ишга солади”, деган Сежурне.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Париж Россиянинг музлатилган активлари айланмасидан тушган маблағни ҳам Украина мудофааси учун ишлатади.
“Франция ҳақиқатдан ҳам олдинга боришни истайди: фоиз ставкалари ошиб бораётган бир шароитда Россиянинг активлари 4 миллиард еврога яқин даромад келтирди. Биз улардан Украинани мудофаа қилиш ва тиклашни молиялаштиришда фойдаланмоқчимиз”, деган у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь