Украинада ҳалок бўлган тинч аҳоли сони эълон қилинди
Олам
−
28 Февраль 2023
8506Украинада уруш бошланганидан бери 8101 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлиб, 13 479 нафар киши яраланди. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси хабар берди.
Ҳалок бўлганларнинг 3584 нафари эркак, 2127 нафари эса аёл киши экани аниқланган. Шунингдек, 201 нафар қиз ва 256 нафар ўғил бола вафот этган. 31 нафар боланинг ва 1902 нафар катталарнинг жинсини аниқлашни имкони бўлмаган.
Яраланганлар орасида 3536 нафар эркак, 2421 нафар аёл, 293 нафар қиз ва 398 нафар ўғил бола қайд этилган. Шу билан бирга, жинси номаълум 271 нафар бола ва 6560 нафар катталар жароҳат олган.
“Кенг вайрон қилиш радиуси бўлган портловчи қуроллардан фойдаланиш тинч аҳолининг кўп қурбон бўлишига олиб келди”, дейилади БМТ материалида.
LiveБарчаси