Украина Европадан 2 млрд евро олмоқчи

Олам

image

Украина 2026 йилда Европа давлатларидан жами 2 млрд евро ҳарбий ёрдам олади. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазири Михаил Фёдоров ўининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Бельгия ва Испания ҳар бири алоҳида равишда 1 млрд евродан ҳарбий ёрдам ажратади. Бельгия қўшимча равишда Украинага F-16 Fighting Falcon қирувчи самолётлари ва улар учун эҳтиёт қисмларини етказиб беришга рози бўлган.

Шунингдек, Киев иттифоқчилари билан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини кучайтириш, дронлар ишлаб чиқиш ва фронтни узоқ масофали артиллерия билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилган. Бу йўналишда Чехия Президенти Пётр Павел илгари сурган ташаббус – учинчи давлатлардан катта калибрли снарядларни харид қилиш дастури ҳам муҳим ўрин тутади.

Михаил Фёдоровнинг айтишича, Украина Испанияга ўз дронларини жанг шароитида синовдан ўтказишни ҳам таклиф қилган.

Аввалроқ, НАТО бош котиби Марк Рютте АҚШ томонидан Украинага етказилаётган қуроллар Европа ва Канада томонидан молиялаштирилаётгани, 2026 йил давомида умумий ҳажм тахминан 15 млрд еврога етишини билдирган.

Украина Президенти Владимир Зеленский эса мамлакатда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракета етишмаслиги мавжудлигини ва ҳар бир янги ҳарбий ёрдам пакети учун алоҳида музокара олиб боришга тўғри келаётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Зеленский Украина 1994 йилда хавфсизлик кафолатлари эвазига ядровий қуролдан воз кечиш тўғрисида Будапешт меморандумини имзолаб, шошқалоқлик билан нотўғри қарор қабул қилгани ҳақида айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Пётр Павел Михаил Федоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг