Украина етти ой ичида 1,6 минг дронга буюртма берди

Олам

image

Украина армияси “Дронлар армияси” лойиҳаси доирасида етти ой давомида қиймати тахминан 90 миллион доллар бўлган 1600 та дрон учун шартнома тузган. Бу ҳақда “Centralasia” нашри хабар берди.

Украинанинг Бош вазир ўринбосари Михаило Фёдоровнинг сўзларига кўра, бу “бизнес”ни янада тезроқ ривожлантириш ва кенгайтиришнинг имкони мавжуд. Шунингдек, украиналиклар дрон ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, бюрократик муаммоларни бартараф этиш бўйича иш олиб бораётганини алоҳида таъкидлади. 

Маълумот учун, Киев “Дронлар армияси” лойиҳасини 2022 йил ёзида Россия ҳарбий амалиёти фонида эълон қилди. Бу лойиҳа дронларни тизимли равишда сотиб олиш, уларни таъмирлаш ва тезкор алмаштиришни ўз ичига олади. Украина дастлаб ҳаводан разведка қилиш учун 200 та тактик даражадаги учувчисиз ва минглаб оддий дронларни сотиб олишни режалаштирган эди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Украина дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made